🔴Ўзбекистонликлар уйдан ташқарида кўпроқ овқатланяптими? ✔️Кафе ва ошхоналар савдоси 200 трлн сўмдан ошди Ўзбекистонда умумий овқатланиш корхоналарининг савдоси сезиларли ўсмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида соҳадаги товар айланмаси 208,7 трлн сўмга етган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан реал ҳисобда 26,7 фоиз кўп. Соҳада фаолият юритаётган корхоналар ҳам кўпайган. 2025 йил 1 сентябрда уларнинг сони 25 840 та бўлган бўлса, бу йил шу санада 30 390 тага етган. Эълон қилинган рақамларни солиштирганда, бир йилда корхоналар сони 4 550 тага ёки қарийб 17,6 фоизга ошган. Бозорда кичик бизнеснинг ўрни катта. Умумий савдо айланмасининг 78,1 фоизи кичик тадбиркорлик субъектлари, 21,9 фоизи йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X