🔴Тошкентда Боткин қабристонидаги қабртошларга шикаст етказилди. Қурилиш ишлари тўхтатилди Ҳокимлик қабрларнинг ўзи очилмаганини билдирмоқда Тошкентдаги Боткин қабристони ёнида олиб борилган қурилиш ишлари оқибатида бир нечта қабртошга шикаст етган. Расмий муносабатда билдирилишича, қоидабузарликларга йўл қўйган масъуллар аниқланиб, қурилиш ишлари тўхтатилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, собиқ шампан винолари заводи ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилаётганда қабристон билан қурилиш объектини ажратиб турган девор қулаб тушган. Оқибатда қабристоннинг 15-секторидаги охирги қаторда жойлашган бир нечта қабртош шикастланган. Ҳокимлик қабрларнинг ўзи очилмаганини таъкидламоқда. Ҳодиса юзасидан масъул шахслар аниқланган. Уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, айбдорлар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши билдирилди. Қурилиш буюртмачиси ва пудратчи ташкилот зиммасига қулаган девор оқибатларини бартараф этиш ҳамда шикастланган қабртошларни тиклаш мажбурияти юклатилган. Улар марҳумларнинг яқинларидан узр сўраб, тиклаш ишларини ҳафта охиригача якунлашга ваъда берган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги вазият назоратга олинганини ва тиклаш ишлари юзасидан қўшимча маълумот берилишини билдирди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.6/day
last 9 hours ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 23 Oct 2026, 10:21 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.6K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.