🔴 АҚШда ўзбекистонлик 12 миллион долларлик юк ўғрилигида айбланмоқда АҚШда 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси Нурсултон Ҳайдаров камида 24 та юк партиясини ўғирлаш билан боғлиқ жиноий тил бириктиришда айбланмоқда. Ўғирланган товарларнинг умумий қиймати 12 миллион доллардан ошиши айтилмоқда. АҚШ Адлия вазирлигининг 21 октябрдаги маълумотига кўра, Ўзбекистон фуқароси Нурсултон Ҳайдаровга нисбатан федерал судда айблов эълон қилинган. Терговга кўра, Ҳайдаров ва унинг эҳтимолий шериклари 2025 йил сентябридан бошлаб АҚШда фаолият юритаётган бир нечта юк ташиш компаниясини сотиб олган ёки улар устидан назорат ўрнатган. Гумонланувчилар компанияларнинг расмий рўйхатдан ўтиш рақамлари, электрон почта манзиллари ва аввалги эгаларининг шахсий маълумотларидан фойдаланиб, ўзларини ишончли юк ташувчи сифатида кўрсатган. Шу йўл билан улар буюртмачилардан юк ташиш шартномаларини олган. Бироқ омборлардан олиб кетилган товарлар белгиланган манзилга етказилмаган. Айрим ҳолларда ўғирланган юкларни қайтариш учун пул талаб қилинган. Тергов ҳужжатларида Ҳайдаров АҚШда қонуний доимий яшаш ҳуқуқига ва Нью-Жерси штатида берилган ҳақиқий тижорат ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгани қайд этилган. Шу билан бирга, унда бешта бошқа исмга расмийлаштирилган сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳам бўлгани айтилмоқда. Уларда Ҳайдаровнинг юз қиёфаси ўзгартирилган суратларидан фойдаланилган. Ҳайдаров шахсан иштирок этган деб ҳисобланаётган ўғриликларда товарларнинг тахминий чакана қиймати 12 миллион доллардан ошган. Батафсил ўқиш Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X