Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 9 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴9,5 миллиард долларлик АЭС қурилиши: Ўзбекистонда 4 та реактор ва 33 минг кишилик янги шаҳарча барпо этилади Жиззах вилоятида Ўзбекистоннинг биринчи атом электр станцияси қурилиши давом этмоқда. Лойиҳа тўлиқ амалга оширилса, мамлакат электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг қарийб 15 фоизини таъминлаши кутилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёвни қабул қилди. Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда Фориш туманида қурилаётган АЭСнинг биринчи реактори пойдеворини барпо этиш, станцияни лойиҳалаштириш ва зарур инфратузилмани яратиш масалалари муҳокама қилинган. Аввал эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 9,5 миллиард доллар. Станцияда иккита катта (ҳар бири 1000 МВт) ва иккита кичик (ҳар бири 55 МВт) реактор ўрнатилади. Уларнинг умумий қуввати 2110 мегаваттни ташкил этади. Станция тўлиқ ишга тушгач, йилига 15–17 миллиард киловатт-соат атрофида электр энергияси ишлаб чиқариши кутилмоқда. Режага кўра, биринчи кичик реактор 2029 йилда, йирик реакторлар эса 2033 ва 2035 йилларда ишга туширилиши мўлжалланган. Бугунги учрашувда атомчилар ва уларнинг оилалари учун янги шаҳарча барпо этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Аввал тақдим этилган режага кўра, 200 гектар майдонда 10 мингга яқин хонадон қурилиши кўзда тутилган. Шаҳарчада мактаблар, боғчалар, шифохоналар, спорт мажмуалари ва дам олиш масканлари бўлади. Қурилишга маҳаллий корхоналарни кенгроқ жалб этиш ҳам режалаштирилган. Президент лойиҳада Ўзбекистон маҳсулотлари улушини камида 30 фоизга етказиш вазифасини қўйган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K23 Oct 07:4414 Nov 04:168K23 Oct 07:44: 0 views14 Nov 04:16: 8,040 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
23 Oct 2026, 07:440
14 Nov 2026, 04:168K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.