Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.6/day last 9 hours ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

🔴Миллий сертификат имтиҳонларига ўринлар етишмаяпти ✔️Сенатор изоҳ сўрамоқда ✔️Бу қарорни қабул қилганларга таъсир қиладими? Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда айрим ҳудудларда ўринлар қисқа вақт ичида тугаб қолаётгани талабгорларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Рўйхатдан ўтиш муддати ҳали тугамаган бўлса-да, ажратилган ўринлар тўлиб қолгани учун айрим фуқаролар имтиҳонга ёзила олмаяпти. Шу муносабат билан сенатор К. Турсунов Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори М. Каримовга сенатор сўрови юборди. Сўровда ўринлар ҳудудлар ва фанлар бўйича қандай тақсимланаётгани, талабгорлар сони ҳисобга олинаётгани ҳамда бўш ўринларни талаб юқори ҳудудларга қайта тақсимлаш имконияти ҳақида изоҳ сўралган. Шунингдек, қўшимча ўринлар ажратиш, қўшимча имтиҳонлар ташкил этиш ва бўш ўринлар ҳақидаги маълумотларни очиқ эълон қилиш масалалари кўтарилган. Агентлик сенатор сўровига қонунга мувофиқ 10 кун ичида жавоб бериши керак. Эслатиб ўтамиз, миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишдаги чекловлар 2026 йил 29 июлдаги ҳукумат қарори асосида жорий этилган. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотига кўра, сентябрь–декабрь ойларида имтиҳонлар учун 496 303 та ўрин ажратилган, 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган. 2025 йилнинг шу даврида 11 та имтиҳонда 255 217 нафар талабгор қатнашган. Агентлик чекловларни бинолар сиғими, техник имкониятлар ва назорат талаблари билан изоҳламоқда. Бироқ миллий сертификатлар олий таълимга қабулда қўшимча балл ёки максимал балл олиш имконини бериши сабабли имтиҳонга ёзилиш имкониятининг ҳудудлар бўйича чекланиши абитуриентлар ўртасида тенг рақобат шароитини таъминлаш масаласини ҳам кун тартибига чиқармоқда. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K22 Oct 15:2014 Nov 04:168.7K22 Oct 15:20: 0 views14 Nov 04:16: 8,720 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
22 Oct 2026, 15:200
14 Nov 2026, 04:168.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.