Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва давлат идоралари Янги Қарши шаҳрига кўчирилиши режалаштирилмоқда Қашқадарё вилоятида истиқболда 1 миллион аҳоли яшашига мўлжалланган Янги Қарши шаҳрини барпо этиш режалаштирилмоқда. Вилоят ҳокимлиги ва қатор давлат идораларини ҳам янги шаҳарга кўчириш кўзда тутилган. Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи давомида янги шаҳарни фақат турар жойлардан иборат ҳудуд эмас, балки замонавий инфратузилмага эга йирик маъмурий ва иқтисодий марказ сифатида ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Янги шаҳарни Қарши аэропорти ва темирйўл вокзали билан электр жамоат транспорти орқали боғлаш, зарурат туғилса, ер усти метросини ташкил этиш вазифаси ҳам қўйилди. Маълумот учун, Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган ривожланиш мақсадларида Қашқадарё вилоятида урбанизация даражасини 50 фоизга етказиш назарда тутилган. Янги Қарши лойиҳаси ҳам вилоятда шаҳарлашув жараёнини жадаллаштиришга хизмат қилиши мумкин. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X