🔴 Қашқадарёда энг яшил маҳалла электромобиль билан тақдирланади Қашқадарё вилоятида кўчат экиш ва яшил ҳудудларни кўпайтириш бўйича “Қашқадарё тажрибаси” жорий этилади. Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда ҳар йили Наврўз байрами арафасида “Энг яшил маҳалла” танловини ўтказиш белгиланди. Танлов ғолиблари электромобиль ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Ташаббусдан мақсад маҳаллаларда дарахт экиш, яшил майдонларни кенгайтириш ва аҳоли ўртасида экологик маданиятни ривожлантиришдан иборат. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X