Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 1 hour ago
Reactions per 1K views 9.3 👍 ❤ 🤣

Қашқадарёда 1,2 миллиондан ортиқ аҳолининг сув таъминоти яхшиланади, 50 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини ривожлантириш бўйича йиғилишда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва инфратузилмани ривожлантиришга оид вазифаларни белгилади. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди. Энг муҳим режа ва топшириқлар: 🔹 1 триллион сўм ҳисобидан 747 километр сув ва канализация тармоғи қурилиб, 200 минг аҳоли тоза сув билан таъминланади. Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳри ва атрофидаги туманларга сув тортилиб, яна 350 минг кишига ичимлик суви етказилади. Толимаржон–Муборак сув тизими реконструкция қилиниб, 700 минг аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. 🔹 Вилоятда 20 миллиард долларлик лойиҳалар ва 50 мингта иш ўрнини қамраб оладиган уч йиллик дастур тайёрланади. Йил якунигача Қашқадарёни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсад қилинган. 🔹 350 миллион доллар эвазига А-380 автомобиль йўлининг 100 километри реконструкция қилинади. Қарши айланма йўли 5,5 километрга узайтирилади. Қарши–Помуқ ва Ғузор–Бейнов йўлларида тирбандликни камайтириш учун иккита йўл ўтказгич қурилади. 🔹 Қишлоқ хўжалигида қўшимча 200 минг кишининг даромадини ошириш мақсад қилинган. 40 минг гектар ерни ўзлаштириш, 100 минг гектар яйловда чорва озуқаси етиштириш режалаштирилмоқда. Импорт қилинган чорвани аҳолига сотишда ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланади. 🔹 550 миллиард сўмга 265 километр канал бетонлаштирилади, 20 та насос янгиланади. 75 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий этилади. 🔹 300 мегаваттли қуёш электр станцияси, 75 мегаваттли энергия сақлаш тизими ва чиқиндидан электр оладиган 45 мегаваттли станция ишга туширилиши режалаштирилган. Нишон ва Кўкдалада иккита подстанция қурилади. 🔹 Вилоятда олтита янги саноат кластери ташкил этилади. GTL заводида 300 миллион долларлик учта лойиҳа тайёрланган, яна 1,5 миллиард долларлик нефть-кимё лойиҳасини амалга ошириш имконияти мавжуд. Президент Қашқадарё иқтисодиёти ўсиб бораётган бўлса-да, вилоят мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланмаётганини таъкидлаган. Ҳудуд аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари бўйича республикада 7-ўринда, хизматлар бўйича 9-ўринда, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш ҳажми бўйича 11-ўринда турибди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K22 Oct 07:2614 Nov 04:166.8K22 Oct 07:26: 0 views14 Nov 04:16: 6,780 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
22 Oct 2026, 07:260
14 Nov 2026, 04:166.8K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.