🔴Ўзбекистонда никоҳлар сони кетма-кет тўрт йилдан буён камаймоқда Ўзбекистонда оила қураётганлар сони йил сайин қисқармоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда мамлакатда 267,1 мингта никоҳ қайд этилган. Бу сўнгги йиллардаги энг паст кўрсаткичлардан бири. Қизиғи, 1991 йилда Ўзбекистон аҳолиси қарийб 21 миллион киши бўлган ва ўша йили 270,3 мингта никоҳ тузилган. 2025 йилга келиб аҳоли сони 38 миллиондан ошганига қарамай, никоҳлар сони мустақилликнинг илк йилидаги кўрсаткичдан ҳам паст бўлган. ✔️ Рақамлар нима дейди? 2018 йил — 311,4 мингта; 2021 йил — 305,2 мингта; 2022 йил — 296,7 мингта; 2023 йил — 283,8 мингта; 2024 йил — 271,8 мингта; 2025 йил — 267,1 мингта. Демак, 2021 йилдан 2025 йилгача никоҳлар сони 38,1 мингтага ёки 12,5 фоизга камайган. 2026 йилнинг биринчи ярмида эса 92,3 мингта никоҳ расмийлаштирилган. Никоҳлар сонининг камайишига ёшларнинг оила қуришни кечиктириши, уй-жой масаласи, тўй харажатлари, меҳнат миграцияси ва иқтисодий омиллар таъсир кўрсатаётган бўлиши мумкин. ❓Сиз нима деб ўйлайсиз, бугун ёшларнинг оила қуришга шошилмаётганига асосий сабаб нима — иқтисодий қийинчиликларми, тўй харажатларими ёки қадриятлар ўзгараётганими? Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X