🔴Шавкат Мирзиёев тил байрами табригида ўзбек тилида илмий адабиётлар етишмаслигини қайд этди ✔️Эндиликда муаммони ҳал қилишга маблағ ажратиладими? Президент Шавкат Мирзиёев ўзбек тилида тиббиёт, муҳандислик, иқтисодиёт ва бошқа соҳалар бўйича замонавий илмий адабиётлар, сифатли таржималар ва электрон ресурсларга эҳтиёж катталигига эътибор қаратди. Президент 21 октябрь — Ўзбек тили байрами муносабати билан йўллаган табригида давлат тилининг илм-фан ва замонавий технологиялардаги ўрнини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади. Хусусан, тиббиёт, муҳандислик ва иқтисодиёт каби соҳаларда ўзбек тилида ишончли таржималар, замонавий дарсликлар ва электрон манбаларга бўлган эҳтиёжга эътибор қаратилди. Бу муаммо, айниқса, олий таълим муассасалари талабалари, илмий тадқиқотчилар ва мутахассислар учун долзарб. Замонавий илмий адабиётларнинг ўзбек тилида етарли эмаслиги талабаларнинг билим олиш имкониятларига таъсир қилиши мумкин. Бироқ илмий адабиётларни таржима қилишнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун соҳавий мутахассислар, малакали таржимонлар, илмий муҳаррирлар ва нашриётлар ҳамкорлиги, шунингдек, барқарор молиялаштириш тизими зарур. Бу ҳақида тегишли ташкилот давлат тилини ривожлантириш марказининг фаоллиги сезилмайди. Зеро, давлат тилининг илм-фан тилига айланиши фақат байрам табриклари ва вазифалар белгилаш билан эмас, балки ўзбек тилида яратилган сифатли илмий адабиётлар, ресурслар билан ҳам баҳоланади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X