🔴Тошкент яна чанг остида ✔️Мутасаддилар дарахтларни ювишга киришди лекин, одамлар ўпкасини ювиш имконсиз… Тошкентда ёғингарчилик камлиги ва чангланиш кучайиши шароитида дарахтлар ҳамда яшил ҳудудларни сув билан ювиш ишлари олиб борилмоқда. Расмий ахборотга кўра, 2026 йил сентябрь ойи ўта қуруқ келган. Октябрь бошидан буён пойтахтда 11 мм ёғингарчилик кузатилган. Бу ойлик ўртача меъёр — 24 ммдан кам. Махсус ободонлаштириш хизматлари техникалар ёрдамида дарахт шохлари ва баргларини чангдан тозаламоқда. Шунингдек, шаҳарнинг айрим ҳудудларига сув сепилмоқда. Бироқ дарахтларни ювиш ҳаво ифлосланиши муаммосини ҳал қила оладими? Мутахассислар нуқтаи назаридан, баргларда тўпланган чангни ювиш вақтинчалик фойда бериши мумкин. Аммо ҳаводаги майда PM2.5 заррачаларини сезиларли камайтириш учун транспорт, қурилиш, саноат ва бошқа ифлослантирувчи манбалардан чиқадиган зарарли моддаларни чеклаш зарур. Расмий хабарда ҳам бу чоралар табиий ёғингарчилик ўрнини босмаслиги ва чанг муаммосини бутунлай ҳал қилмаслиги тан олинган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 1 hour ago
Reactions per 1K views
9.3
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 21 Oct 2026, 11:46 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.5K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.