🔴 Самарқанд ва Сирдарёда Турдимовнинг матбуот котиби бўлган ходим вазирликда департамент раҳбари этиб тайинланди Манучеҳр Мирзаев Таълим ва илм-фан вазирлигининг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимига тайинланди. Мирзаев 2019 йилдан буён Эркинжон Турдимов билан бирга ишлаб келган. У 2019–2025 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби ва ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган. 2025 йил февраль ойида Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинлангач, Мирзаев ҳам унинг ортидан Сирдарёга ўтган. 4 февралда Турдимовнинг қарори билан у Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот котиби лавозимига тайинланган. Эндиликда Манучеҳр Мирзаев Турдимов раҳбарлик қилаётган Таълим ва илм-фан вазирлигида департамент раҳбари сифатида фаолият юритади. Шу тариқа, Мирзаев Эркинжон Турдимов билан Самарқанд ва Сирдарё вилояти ҳокимликларидан кейин янги вазирликда ҳам ишлашни давом эттиради. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X