🔴 Навоий ва Чирчиқ аҳолисининг даромади ҳам, харажати ҳам текширилади Нега назорат амалдорлардан бошланмаяпти? Ўзбекистонда фуқароларнинг йиллик даромадлари ва харажатларини декларациялаш тизими синовдан ўтказилмоқда. Янги тартибга кўра, солиқ органлари фуқаролар қанча даромад топгани билан бирга, уй-жой, автомобиль, коммунал хизматлар ва кредитлар учун қанча маблағ сарфлаганини ҳам ҳисобга олади. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 574-сон қарори билан Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида яшовчи фуқаролар ҳамда солиқ органлари ходимлари учун йиллик даромад декларациясини тақдим этишнинг вақтинчалик тартиби тасдиқланди. Тажриба-синов 18 ёшга тўлган ва мазкур шаҳарларда доимий рўйхатга олинган фуқароларга татбиқ этилади. Декларациялар 2026–2027 йилларда олинган даромадлар бўйича топширилади. Батафсил ўқиш Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X