🔴Эркинжон Турдимовга уч нафар ўринбосар тайинланди Президентнинг тегишли қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди. Ойбек Йўлдошев — вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар «PwC Uzbekistan» компаниясининг давлат сектори, инфратузилма ва ESG бўйича консалтинг амалиёти директори бўлиб ишлаган. Меҳринисо Пардаева — вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик марказида бошқарма бошлиғи бўлган. Санжар Мирзалиев — вазир ўринбосари этиб тайинланди. Тайинловга қадар Беларусь–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимида фаолият юритган. Эслатиб ўтамиз, Эркинжон Турдимов 9 октябрь куни бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланганди. Янги вазирлик президентнинг 3 октябрдаги фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ташкил этилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X