🔴Hilton ортидаги миллионлар: Ортиқхўжаев бизнесининг АҚШда ошкор бўлган молиявий алоқалари ✔️Ортиқхўжавев АҚШ бозорига кириши ортидан 100 миллион долларлик кафолатлари очиқланди ✔️Ортиқхўжаевнинг бизнеси АҚШ фонд бозорига чиққан биринчи ўзбек компанияси бўлди Тошкентнинг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли йирик бизнес гуруҳи АҚШ қимматли қоғозлар бозорига чиқди. Энди унинг меҳмонхона ва туризм соҳасидаги бизнеси акциялари Америка бозорида савдо қилиниши мумкин. Бу эса компанияга хорижий сармоядорлардан маблағ жалб қилиш имконини беради. Гап Тошкентдаги Hilton, Бухородаги Wyndham меҳмонхонаси ва CAEx кўргазмалар марказини бошқарувчи Tourism and Entertainment Group (TEG) ҳақида кетмоқда. Компания бу воқеани Ўзбекистон бизнеси учун катта ютуқ сифатида тақдим этмоқда. Бироқ АҚШда акциялари савдо қилинадиган компаниялар ўз молиявий фаолияти, қарзлари ва мулкдорлари ҳақида батафсил маълумотларни ошкор қилиши керак. Айнан шу ҳужжатларда Ортиқхўжаев бизнесининг жамоатчиликка унчалик маълум бўлмаган молиявий муносабатлари ҳам очиқланди. Жумладан, компания ўз таркибига кирмайдиган, аммо ўша мулкдор назоратидаги бошқа корхонанинг 100 миллион долларлик кредитига кафил бўлган. Шунингдек, ҳисоботларда мулкдорга йўналтирилган 17,5 миллион доллардан ортиқ маблағ ва ўзаро боғлиқ компаниялар ўртасидаги қарийб 36 миллион долларлик операциялар кўрсатилган. Хўш, Ортиқхўжаев бизнесининг Америка бозорига чиқиши ортида қандай молиявий муносабатлар бор? Компания кимнинг қарзи учун жавобгарликни зиммасига олган ва миллионлаб долларлар қандай тақсимланган? Батафсил Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X