🔴Мирзиёев Осиёдаги можаролар, сунъий интеллект ва иқлим хавфсизлиги бўйича янги ташаббусларни илгари сурди Президент Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Бокуда бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида нутқ сўзлаб, минтақавий хавфсизлик, сунъий интеллект ва иқлим ўзгаришига доир қатор таклифларни билдирди. Давлат раҳбари матбуот хизматининг ёзишича, дунёда геосиёсий зиддиятлар кучайиб, қуролли можаролар нафақат улар юз бераётган ҳудудларга, балки бутун минтақа хавфсизлиги ва жаҳон иқтисодиётига таъсир кўрсатаётгани таъкидланган. Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазият ва Ғазодаги гуманитар инқироздан хавотир билдирди. Унинг таъкидлашича, барча низолар халқаро ҳуқуқ асосида, фақат сиёсий-дипломатик воситалар орқали ҳал этилиши керак. Осиёда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш учун махсус концепция ишлаб чиқишни таклиф қилинди. У транспорт, энергетика, савдо ва рақамли алоқалар бўйича қўшма лойиҳаларни қамраб олиши керак. Саммитда Ўзбекистон қуйидаги янги ташаббусларни илгари сурди: ▪️ Сунъий интеллект хавфсизлиги — технологиялардан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббусини ишлаб чиқиш ва экспертлар майдонини ташкил этиш. ▪️ Иқлим хавфсизлиги — сув тежовчи технологиялар, яшил энергетика ва экологик мониторинг бўйича ҳамкорликни кучайтириш. ▪️ Инсон ҳуқуқлари ва таълим — 2027 йилда Ўзбекистонда Инсон салоҳиятини ривожлантириш форумини ўтказиш. Унда ёшлар, хотин-қизлар, сифатли таълим ва рақамли даврда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилади. ▪️ Минтақавий ҳамкорлик — Кенгашнинг келгуси икки йилга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш. Мирзиёев 2027 йилда Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатининг 20-саммитига мезбонлик қилишини ҳам эслатди. Мамлакат 2030 йилгача ушбу ташкилотга раислик қилади. Президент Осиё давлатлари раҳбарларини Тошкентда ўтадиган саммитга таклиф қилди. Шунингдек, Ўзбекистон Озарбайжоннинг Кенгашга раислигини 2028 йилгача давом эттиришини ҳамда ташкилот Бош котиблигига Озарбайжон вакили номзодини қўллаб-қувватлашини билдирди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 3 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 15 Oct 2026, 11:26 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 6.8K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.