🔴Қозоғистон билан боғлиқ хакерлар Россия ва Марказий Осиё давлат идораларига киберҳужум уюштирган бўлиши мумкин Қозоғистон билан алоқадор бўлиши мумкин бўлган Silent Lynx хакерлар гуруҳи Россиядаги нефтьни қайта ишлаш заводи, Нижний Новгород шаҳар маъмурияти ва Марказий Осиё давлат идораларини нишонга олган. Reuters агентлигининг 14 октябрдаги хабарига кўра, Cisco ва Recorded Future мутахассислари хакерлар фаолиятини ўрганиб, уларнинг Қозоғистон билан эҳтимолий алоқасини аниқлаган. Жумладан, Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги шартнома ратификация қилинаётган пайтда Тожикистон давлат идораларидан бирининг компьютер тизимига кирилган. Тадқиқотчилар киберҳужумларда разведка маълумотларини тўплаш мақсади бўлганини тахмин қилмоқда. Бироқ хакерларнинг Қозоғистон ҳукумати билан боғлиқлиги исботланмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X