🔴Иш излаб бориб, фронтга тушиш хавфи: Россияда мигрантларга босим кучаймоқда Россияда бир томондан ишчи кучи танқислиги сақланяпти, иккинчи томондан эса мигрантлар учун чекловлар кўпаймоқда. 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларининг Россияга ишлаш учун кириши қарийб 15 фоизга камайган. Шу билан бирга, халқаро ташкилотлар ва ОАВ Россияга иш излаб борган айрим мигрантларни Украинадаги урушга жалб қилиш, уларга ҳарбий шартнома имзолатиш учун алдаш ёки босим ўтказиш ҳолатлари ҳақида хабар бермоқда. Украина томонига қарашли «Хочу жить» лойиҳаси май ойигача Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган 12,9 мингдан ортиқ Марказий Осиё фуқаросини, жумладан 4 955 нафар ўзбекистонликни аниқлаганини билдирган. Бу рақамлар мустақил тасдиқланмаган. Ўзбекистон Миграция агентлиги ҳам фуқароларни «иш» ёки «юридик ёрдам» ваъдаси билан ҳарбий ҳаракатларга жалб қилиш ҳолатларидан огоҳлантирган. Айни пайтда Россияда ишсизлик атиги 2,2 фоиз, 2030 йилга бориб эса мамлакатда 2,6 миллионгача ишчи етишмаслиги мумкин. Ғалати парадокс - Россияга ишчи керак, аммо анъанавий меҳнат мигрантлари учун ишлаш тобора қийинлашяпти. 🔗Батафсил сайтимизда ўқинг! Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X