Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 3 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Одамларнинг 8 миллион доллардан ортиқ банкдаги пулини ўмарган гуруҳ фош этилди ✔️Жиноятга банк ходими ҳам аралашган «Фирибгарлар номингизга кредит олишга уриняпти», деб қўнғироқ қилган шахслар аслида фуқароларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, карталаридаги пулларни ечиб олган ва уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштирган. ДХХ хабарига кўра, гуруҳ аъзолари орасида банклардан бирининг бош офиси киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бўлган. Банк номи очиқланмаган. ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда мазкур гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи беш киши Миробод туманидаги нотурар бинони ижарага олиб, сохта колл-марказ ташкил қилган. Унга алоқадор яна бир шахс ижарага олинган хонадонга қўнғироқлар учун ноқонуний GSM-шлюз қурилмасини ўрнатган. Гуруҳга Тошкент вилоятида яшовчи, 1979 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс раҳбарлик қилгани айтилмоқда. Улар турли банклар номидан қўнғироқ қилиб, фуқароларни алдаган. Хабарга кўра, жиноий йўл билан топилган жами 8 миллион доллар криптовалюта кўринишида сохта МЧЖ орқали хорижга чиқарилиб, легаллаштирилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов давомида ушбу фаолиятга алоқадор 10 нафар шахс аниқланган. Муаммо кўламини ИИВнинг сўнгги маълумотлари ҳам кўрсатади. 2026 йилнинг тўққиз ойида 17 483 та кибержиноят фош этилган, жиноятларга алоқадор 43 мингдан ортиқ банк картаси блокланган. 19 мингдан зиёд фуқарога 209,9 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайтарилган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K15 Oct 04:1914 Nov 04:167.7K15 Oct 04:19: 0 views14 Nov 04:16: 7,690 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
15 Oct 2026, 04:190
14 Nov 2026, 04:167.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.