🔴Мирзиёев ва Алиев Бокуда нима ҳақида гаплашди? Президент Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди. Музокараларда август ойида Тошкентда эришилган келишувлар ижроси ва қўшма лойиҳаларнинг бориши муҳокама қилинди. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, йил бошидан буён икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошган. Геология, энергетика, қурилиш, транспорт, логистика, енгил саноат ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик лойиҳалари фаол босқичга ўтган. Бокудаги учрашувда президентлар маданий-гуманитар алмашинувлар, халқаро ва минтақавий масалалар ҳамда навбатдаги тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди. Мирзиёев Озарбайжонга Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида қатнашиш учун келган. Ҳайдар Алиев халқаро аэропортида уни бош вазир ўринбосари Шоҳин Мустафоев кутиб олган. Саммит якунлари бўйича Боку декларацияси ва кенгаш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X