🔴Қибрай туманида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари ушланди ✔️У 16 минг доллар эвазига фуқаронинг уйи қурилишидаги камчиликларга «кўз юмиш»ни режалаштирган эди Қибрай туманида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари 5 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. Маълум қилинишича, муассаса раҳбари У.Ю. «Ғолиблар» маҳалласидаги фуқаронинг хонадони тегишли рухсатномалар асосида қурилган бўлса-да, унинг каналга яқинлигини важ қилиб, суд орқали чора кўрилишини айтган. У фуқародан 16 минг доллар эвазига судда барча камчиликлар бартараф этилгани ҳақида кўрсатма бериш ва даъводан воз кечишни ваъда қилгани билдирилмоқда. Тезкор тадбирда У.Ю. сўралган пулнинг 5 минг долларини хизмат хонасида олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X