🔴Петербургдан қарийб 6,5 минг хорижлик чиқариб юборилди ✔️Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор 2026 йил бошидан буён биргина Санкт-Петербургдан қарийб 6,5 минг хорижий фуқаро мажбуран чиқариб юборилган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 6 мингдан сал кўпроқ бўлган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» Россия Федерал суд ижрочилари хизматининг шаҳар бошқармасига таяниб хабар берди. Идора маълумотига кўра, чиқариб юборилганлар орасида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари кўп учрайди. Хорижликлар Россияга кириш ёки мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун суд томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган. Суд ижрочилари уларни «Пулково» аэропортининг чегара пунктигача кузатиб борган. Идоранинг билдиришича, мамлакатдан чиқариб юборилганларга беш йил давомида Россияга қайта кириш тақиқланган. Айни пайтда Петербург ва унинг атрофида миграция рейдлари ҳам ўтказилмоқда. «Вести — Санкт-Петербург» маълумотига кўра, 1–10 октябрь кунлари ўтказилган «Нелегал–2026» операцияси давомида транспорт полицияси мамлакатда бўлиш муддати тугаган хорижликларга нисбатан 25 та маъмурий баённома расмийлаштирган. Ленинград вилоятининг Новоселье посёлкасидаги қурилиш майдонида 123 нафар хорижликнинг ҳужжатлари текширилгани айтилган. Полиция маълумотига кўра, уларнинг 47 нафари патент берилган ҳудуддан ташқарида, яна 10 нафари патентсиз ишлаган. Жами 57 киши ҳолатга аниқлик киритиш учун полиция бўлимларига олиб кетилган. Текширув иш берувчини ҳам қамраб олган. Полиция хорижликларни ишга жалб қилишдаги эҳтимолий қоидабузарликларни ўрганмоқда. Мазкур рейдда аниқланган шахсларнинг фуқаролиги бўйича батафсил маълумот берилмаган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X