Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 3 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣
edited

🔴 Амалдорларнинг фарзандлари ёки қариндошлари давлат мулкини хусусийлаштириши қонун билан чекланганми? Давактив раҳбари жавоб берди Ўзбекистонда хусусийлаштирилаётган давлат мулкларининг амалдорлар фарзандлари, куёвлари ва бошқа яқин қариндошлари қўлига ўтиб кетишининг олдини олиш учун қандай механизмлар мавжуд? Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродовнинг айтишича, манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларда савдо иштирокчилари четлаштирилади. Бироқ мансабдорларнинг яқинлари учун мулкдор бўлиш ҳуқуқи қонун билан чекланмаган. Uzdiplomat.uz мухбири Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродовдан Ўзбекистонда давлат мулкларини хусусийлаштириш жараёнида мансабдорларнинг фарзандлари, куёвлари, келинлари ва бошқа яқин қариндошлари активларни сотиб олишига қарши қандай чоралар кўрилаётганини сўради. Журналист МДҲ давлатларида хусусийлаштириш жараёнлари кўпинча давлат мулкининг амалдорлар ва уларга яқин шахслар қўлига ўтиши билан боғлиқ саволларни келтириб чиқаришини таъкидлади. Муродовнинг жавобига кўра, Ўзбекистон қонунчилигида бундай ҳолатларда манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга қаратилган чекловлар мавжуд. «Қонун ости ҳужжатларимизда чекловлар бор. Президентимизнинг 3149-сонли қарорига кўра, савдоларда қатнашаётган шахс платформа томонидан текширилади, ўрганилади. Агар манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиши мумкин бўлган ҳолатлар бўлса, улар савдолардан четлаштирилади», — деди агентлик раҳбари. Uzdiplomat.uz мухбири ушбу талабларга Ўзбекистонда тўлиқ амал қилинаётганига ишонч билдириш мумкинми, деган қўшимча савол билан мурожаат қилди. Муродов давлат хизматчисининг ўзи ёки яқинлари орқали мулк сотиб олиши масаласига тўхталди. «Тўғридан-тўғри бирор давлат хизматчиси мулкни ола олмайди, олмаган унақа нарса. Фарзандлари, яқинлари орқали... Энди қонун билан белгиланган мулкдор бўлиш ҳуқуқи чекланмаган. Ўшанинг учун у қонун ҳужжатлари билан кўриб чиқилади бу нарса», — деди у. Агентлик раҳбарининг жавобидан мансабдор шахсларнинг фарзандлари ва яқин қариндошлари хусусийлаштириш савдоларида иштирок этишига умумий тақиқ йўқлиги англашилади. Асосий чеклов манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ. Амалда мансабдорларнинг яқинлари орқали давлат активларини сотиб олиш ҳолатлари қандай аниқланади ва бу механизм қанчалик самарали эканлиги мавхум бўлиб қолмоқда. Агентлик раҳбари савдолардан манфаатлар тўқнашуви сабабли четлаштирилган шахслар сони ёки бундай ҳолатлар бўйича аниқ мисолларни келтирмади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун мансабдор шахснинг яқин қариндошлари ҳамда улар улушга эга бўлган ёки бошқарувида иштирок этадиган юридик шахслар билан боғлиқ манфаатдорликни ҳам қамраб олади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K13 Oct 04:4514 Nov 04:1611.1K13 Oct 04:45: 0 views14 Nov 04:16: 11,100 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
13 Oct 2026, 04:450
14 Nov 2026, 04:1611.1K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.