🔴 Президент администрациясининг собиқ амалдори Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди Президент администрациясида Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментга раҳбарлик қилган Дониёр Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Дониёр Бахтиёрович Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Қодиров 2025 йил июлидан Президент администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Ундан аввал президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган. У фаолияти давомида Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳам юқори лавозимларда ишлаган. Жумладан, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасига раҳбарлик қилган, кейинчалик ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2026 йил август ойида унга генерал-майор ҳарбий унвони берилган. Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятининг аввалги ҳокими Эркинжон Турдимов 9 октябрь куни бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланган эди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X