🔴Шавкат Мирзиёев Турдимовни шахсан танлаганини айтди Президент Шавкат Мирзиёев Эркинжон Турдимовнинг таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланиши ҳақида фикр билдирди. Бугун Янги Тошкентда бўлган йиғинда давлат раҳбари ушбу тайинловга тўхталиб, таълимга энг ишонган кадрини олиб келганини айтган. «Ўзларинг кўрдингларми, мен таълим вазирини ўзгартирдим. Энг ишонган кадримни олиб келиб, таълим вазири қилганим... Сон кўпайиб кетди, сифат камайиб кетди. Тўппа-тўғри. Мени жуда ташвишга солади. Шунинг учун мен жуда катта тажрибага эга, тўртта вилоят ҳокими бўлган одамни таълимга олиб келганим тагида жуда катта маъно борки, энди бу нарсаларга Президент мутлақо бошқача қарайди. Жуда катта таълимга эътибор бериш учун мен Бош вазир биринчи ўринбосари мақомини берганим — бу бежиз эмас. Энди тиббиётга, таълимга эътибор мутлақо ўзгаради давлатда», деган Президент. Эркинжон Турдимов 9 октябрда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланган. Бунга қадар у Сирдарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. Аввал Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларига ҳам раҳбарлик қилган. Эслатиб ўтамиз, янги Таълим ва илм-фан вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ташкил этилган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 3 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 12 Oct 2026, 10:09 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 10K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.