🔴 Вазир ўринбосари Рамазон Ашрапов: “суд ажримисиз тинтув қилиш мумкин” ✔️Аммо Конституция суд ажрими бўлишини талаб қилади Суд ажримисиз тинтув ўтказиш мумкинми? ИИВ вазири ўринбосари шошилинч ҳолатларда мумкинлигини айтди Ўзбекистон Конституцияси уй-жойда тинтув ўтказиш учун суд қарори бўлишини талаб қилади. Бироқ Жиноят-процессуал кодексида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар учун истисно мавжуд. Хўш, вазиятнинг шошилинч эканини ким белгилайди ва бу тартиб фуқароларнинг уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига қанчалик мос? Ички ишлар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида суд ажримисиз тинтув ўтказишнинг қонунийлиги ҳақида савол кўтарилди. Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашрапов шошилинч ҳолатларда суд ажримисиз ҳам тинтув ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди. «Мана шу ерда қарор қабул қилинади, ёзилади ва хабар берилади. Тушунтира олдимми? Демак, суднинг ажримисиз шошилинч ҳолатда ўтказилиши мумкин», — деди Ашрапов. Вазир ўринбосарининг бу жавоби амалдаги процессуал тартибга тааллуқли. Аммо масаланинг бошқа, анча муҳим жиҳати ҳам бор. Фуқаронинг уй-жой дахлсизлиги конституциявий ҳуқуқ ҳисобланади. Конституциянинг 31-моддасида уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилиши аниқ белгилаб қўйилган. Жиноят-процессуал кодексининг 158¹-моддаси эса кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда терговчи ёки суриштирувчининг қарори билан суднинг олдиндан розилигисиз тинтув ўтказишга рухсат беради. Бунда суд ва прокурор 24 соат ичида хабардор қилиниши, судья эса тақдим этилган материалларни олганидан кейин 48 соат ичида тинтувнинг қонунийлигини текшириши керак. Демак, айрим ҳолатларда аввал тинтув ўтказилади, кейин эса суд унинг қонунийлигига баҳо беради. Лекин, тинтувнинг кечиктириб бўлмайдиган даражада шошилинч эканини ким белгилайди? Агар бундай қарорни тергов органининг ўзи қабул қилса, бу ваколатдан суиистеъмол қилинишига қарши қандай кафолатлар бор? Чунки суд кейинчалик тинтувни ноқонуний деб топган тақдирда ҳам фуқаронинг уйига кирилган, шахсий буюмлари текширилган ва шахсий ҳаётига аралашилган бўлади. Суднинг кейинги қарори эса содир бўлган аралашувни ортга қайтара олмайди. Эътиборлиси, бу ҳуқуқий баҳс фақат журналистлар томонидан кўтарилаётгани йўқ. 2026 йил сентябрь ойида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Жиноят-процессуал кодексининг 158¹-моддаси Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш масаласида Конституциявий судга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган. Мурожаатнинг асосий мазмуни шундан иборатки, Конституция уй-жойда тинтув ўтказиш учун қонунга мувофиқлик ва суд қарори бўлишини талаб қилади. Унда шошилинч ҳолатлар учун суд қарорисиз тинтув ўтказиш мумкинлиги ҳақида алоҳида истисно белгиланмаган. Бундан аввал, 2024 йил декабрда Конституциявий суд ҳам жиноят-процессуал қонунчиликдаги тинтувга оид нормаларни Конституцияга мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлаган эди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 3 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 12 Oct 2026, 04:46 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 8K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.