Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 3 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴«Раҳбарлар алмашади, муаммолар қолади»: Яккабоғдаги қишлоқ аҳолиси электр, сув ва йўл масаласида ёрдам сўрамоқда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Жайчи маҳалласига қарашли Тўртоғайни қишлоғининг бир гуруҳ аҳолиси электр таъминоти, ичимлик суви ва йўл билан боғлиқ муаммолар йиллардан бери ҳал этилмаётганидан шикоят қилмоқда. Мурожаатчиларнинг айтишича, кейинги йилларда қишлоқда хонадонлар сони кўпайган, аммо уларни электр билан таъминлайдиган эски трансформатор янгиланмаган. Айниқса, совуқ кунларда электр таъминоти ёмонлашиб, музлаткич ва кондиционерлар ишламай қолади. Аҳоли паст кучланиш сабаб айрим маиший техникалар ишдан чиқаётганини ҳам билдирмоқда. Фуқаролар Яккабоғ туман электр тармоқлари масъулларига кўп марта мурожаат қилгани, янги трансформатор ўрнатиш ҳақида ваъдалар берилгани, бироқ масала очиқ қолаётганини таъкидлаган. «Туманимизга нечта ҳоким келиб кетди. Бироқ бизнинг арзимизни тинглайдиган раҳбар топилмади», — дейилади аризада. Яна бир хавотир — эски электр устунлари. Аҳолининг билдиришича, қишлоқ кўчаларидаги симёғочлар ўрнатилганига эллик йилдан ошган. Улар чириб, яроқсиз ҳолга келгани одамлар хавфсизлигига таҳдид солаётгани айтилмоқда. «Обод қишлоқ» дастури доирасида қишлоққа ичимлик суви тармоғи тортилган, аммо ушбу хонадонлар тармоққа уланмай қолган. У ерда яшовчилар сувни 300–500 метр масофадан ташиб келаётганини билдирган. Қишлоқнинг бошқа кўчалари асфальтланган бўлса-да, мазкур чекка ҳудуд йўли таъмирланмай қолгани ҳам қайд этилган. Тиббий хизматдан фойдаланиш учун эса, аҳоли уч километр йўл босиб, Қорасув қишлоғидаги тиббий пунктга боришига тўғри келади. Улар Тўртоғайнида ҳам тиббий пункт ташкил этиб, шифокор ва ҳамшира ажратишни сўрамоқда. Мурожаатчилар шунингдек, янги трансформатор ўрнатиш, эски электр устунларини алмаштириш, чекка кўчага ичимлик суви тармоғи тортиш, йўлни асфальтлаш ва тиббий пункт ташкил этишда амалий ёрдам кутмоқда. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

05K10K15K11 Oct 06:3114 Nov 04:1611.7K11 Oct 06:31: 0 views14 Nov 04:16: 11,700 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
11 Oct 2026, 06:310
14 Nov 2026, 04:1611.7K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.