Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 3 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

Ар-Риёд аэропортига ҳужум: 12 киши ҳалок бўлди, 309 киши жароҳатланди Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги қирол Холид номидаги халқаро аэропортга 10 октябрь куни уюштирилган ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 309 киши жароҳатланди. Аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда мамлакат Фуқаро авиацияси бош бошқармаси — GACA маълумотига таяниб, Saudi Gazette хабар берди. Ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар Саудия Арабистони, икки нафар Бангладеш ҳамда АҚШ, Миср, Иордания, Сурия, Фаластин ва Суданнинг бир нафардан фуқароси бор. Жароҳатланганларнинг айримлари оғир аҳволда, улар шифохоналарда даволанмоқда. Ҳужум аэропорт инфратузилмасига ҳам зарар етказган. Парвозлар етказилган зарарни баҳолаш ва йўловчилар ҳамда ходимлар хавфсизлигини текшириш учун тўхтатилган. Саудия бошчилигидаги коалиция ҳужум учун Ямандаги ҳусийчиларни айблади. Бироқ ҳусийчилар сўнгги ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ўз зиммасига олмаган. Бу аэропортга сўнгги кунларда уюштирилган биринчи ҳужум эмас. 8 октябрдаги зарбаларда уч нафар Саудия фуқароси, жумладан, Saudia авиакомпанияси учувчиси ҳалок бўлган, самолётга ҳам зарар етган. Янги ҳужум ортидан АҚШ, Буюк Британия ва Канада дипломатик ваколатхоналари ўз фуқароларини аэропортга бормасликка чақирди. Аэропорт маъмурияти эса йўловчиларга йўлга чиқишдан олдин авиакомпания орқали рейс ҳолатини аниқлашни тавсия қилди. Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси 9 октябрдаёқ минтақадаги кескинлик сабаб парвозлар жадвали, йўналишлар ва транзит қоидалари ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирган эди. Рейслар кечикиши, йўловчилар бошқа рейсга ўтказилиши ёки сафар йўналиши ўзгариши эҳтимоли бор. Элчихона ватандошларга Саудия–Яман чегарасига яқинлашмаслик, маҳаллий ҳокимият кўрсатмаларига амал қилиш ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзи билан олиб юришни тавсия этган. Telegram| Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K11 Oct 05:4914 Nov 04:168.2K11 Oct 05:49: 0 views14 Nov 04:16: 8,250 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
11 Oct 2026, 05:490
14 Nov 2026, 04:168.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.