🔴Икки таълим вазирлиги бирлашди. Энди қандай ўзгаришлар кутиляпти? Боғча, мактаб, техникум ва университетлар энди битта — Таълим ва илм-фан вазирлиги тизимида бўлади. Шавкат Мирзиёев бугун янги вазирлик қандай ишлаши ва таълимда нималарни ўзгартириш бўйича таклифларни кўриб чиқди. Болалар, ўқитувчилар ва талабалар учун нима ўзгариши мумкин? — Мактаб дарсликлари янгиланади, ўқувчилар билимини баҳолаш тартиби такомиллаштирилади. Айрим мактабларда дарсларни инглиз тилида ўтиш синаб кўрилади. — Ўқитувчиларга дарс тайёрлаш ва ўқитиш усулларини танлашда сунъий интеллект ёрдамидан фойдаланиш таклиф этилмоқда. — Боғчаларда болаларнинг қизиқиши ва қобилиятини эртароқ аниқлашга эътибор берилади. Машғулот дастурлари янгиланиб, тарбиячилар малакаси оширилади. — Техникумларда ёшлар иш берувчиларга керак бўлган касбларни ўрганиши, ўқиш билан бирга корхоналарда амалиёт ўташи учун имкониятлар кенгайтирилади. — Университетларга кўпроқ мустақиллик бериш, талабаларнинг амалий тайёргарлигини кучайтириш таклиф қилинди. Ректорларнинг натижа учун масъулияти ҳам оширилади. — Илмий тадқиқотларнинг натижаларини амалда қўллаш, улар асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ва янги корхоналар очишга эътибор қаратилади. Мақсад — боланинг боғчада олган билими мактабда, мактабдаги тайёргарлиги эса кейинги ўқишида давом этиши. Бунинг учун таълим босқичлари бир-бирига боғланган ҳолда ишлаши кераклиги таъкидланди. Ҳозирча булар — муҳокама қилинган таклифлар. Уларни пухта ишлаб чиқиш топширилди. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X