Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 4 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

#Real_Ozbekiston 🔴Қарор бор, маблағ кўзда тутилган, аммо асфальт йўқ... Қашқадарё вилояти Касби тумани аҳолиси Президент қарори асосида таъмирланиши керак бўлган йўлларда ишлар тўлиқ бажарилмаётганидан шикоят қилмоқда. Давлат дастурида йўллар учун маблағ кўзда тутилган бўлса, нега аҳоли ҳали ҳам асфальтни кутяпти? Uzdiplomat.uz'га қилинган мурожаатда айтилишича, бу масала бўйича 2025 йилдан бери Президент қарори ижросини сўраб турли идораларга бир неча бор хат юборилган. 2026 йилда ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Бандлик вазирлигига мурожаат қилинган. Гап Президентнинг 2023 йил 10 октябрдаги «Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳақида кетмоқда. Ҳужжат билан 2023–2026 йилларда республика бўйича автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш дастури тасдиқланган. Қарор иловаларида Касби тумани учун ҳам йўл ишларининг алоҳида параметрлари белгиланган. Жумладан, 2023–2026 йилларда туманда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ҳамда аҳоли пунктлари кўчалари ва ички йўлларда ишлар олиб бориш кўзда тутилган. Бироқ мурожаатчига кўра, дастурда белгиланган айрим ишлар амалда тўлиқ бажарилмаган. Мурожаатчи Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 29 июндаги жавобига таяниб, улар кўтарган объектлар бўйича жами 4 млрд 124 млн сўм маблағ ажратилиши кераклигини айтмоқда. Унинг таъкидлашича, шундан фақат йўлларни асфальтлаш учун 1 млрд 950 млн сўм кўзда тутилган. Мурожаатчилар айни шу маблағнинг амалда ажратилиши ва Президент қарорида белгиланган дастур охиригача бажарилишини сўрамоқда. Мурожаатда айтилишича, Касби тумани марказига олиб чиқувчи асосий йўл — Алишер Навоий кўчаси ҳолати ОАВда танқид қилинганидан кейин маҳаллий бюджетдан 200 млн сўм ажратилган. Шундан сўнг йўлнинг бир қисми асфальтланган, қолган жойлари эса ямалган. Аммо бу қарор доирасида кўзда тутилган ишлар бу билан тўлиқ бажарилган ҳисобланмайди. Яна бир муаммоли йўл бўйича ҳам аҳоли бир неча марта ҳокимликка мурожаат қилган. Шундан кейин йўл текисланиб, оз миқдорда шағал тўкилган. «Йўлни кўриб чиқдик, деярли иш бўлмаган ҳисоб. Аҳоли “Ободонлаштириш” ташкилоти билан биргаликда сал шағал тўкиб, текислаб чиқишганини айтди. Аммо ваъда қилинган асфальтлаш бошланмади», — дейди мурожаатчи. ❗️«Реал Ўзбекистон» лойиҳасида иштирок этинг! Ўз ҳудудингизга оид янгиликлар, сурат ва лавҳаларни телеграмдан @uzdiplomat_uz га жўнатинг! Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K7 Oct 11:5314 Nov 04:168.2K7 Oct 11:53: 0 views14 Nov 04:16: 8,160 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
7 Oct 2026, 11:530
14 Nov 2026, 04:168.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.