🔴15,5 млрд сўмлик харидда яна “схема” ✔️“Навоий сув таъминоти”да маблағ сарфлашда қонунбузилиш аниқланди Рақобат қўмитаси «Навоий сув таъминоти» АЖ буюртмачилигида ўтказилган, бошланғич қиймати 15,5 млрд сўм бўлган тендерда қонунбузилиш ҳолатларини аниқлади. Қўмита маълумотига кўра, текширув тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида ўтказилган. Ўрганиш давомида «Навоий сув таъминоти» АЖ тендерни ўтказиш жараёнида «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига риоя қилмагани қайд этилган. Ҳолат юзасидан Рақобат қўмитасининг Махсус комиссияси компанияга нисбатан иш қўзғатган. Ишни кўриб чиқиш якунларига кўра, «Навоий сув таъминоти» АЖга молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ва бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун компанияга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган. Қўмита хабарида тендерда айнан қандай қонунбузилишга йўл қўйилгани, тендер ғолиби ким бўлгани ва жарима миқдори очиқланмаган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X