Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 4 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Газ етиб бормаган ҳудудларда электр учун базавий меъёр 350 кВт·соатга оширилиши мумкин Иситиш мавсумида газлашмаган ёки табиий газ етиб бормаган ҳудудларда яшовчи аҳоли учун электр энергияси истеъмолининг базавий меъёрини амалдаги 200 киловатт-соатдан 350 киловатт-соатга ошириш таклифи маъқулланди. Бу масала аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларига бағишланган муҳокамада кўриб чиқилди. Шунингдек, декабрь ойида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинди. Ижтимоий реестрга кирмаган, аммо ёрдамга муҳтож оилаларнинг электр энергияси, газ, кўмир ва коммунал хизматлар харажатларини қоплаш имкониятини кенгайтириш ҳам режалаштирилмоқда. Бунинг учун оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад мезонини 1 миллион 430 минг сўмгача ошириш таклиф этилди. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ўзгариш орқали ижтимоий қўллаб-қувватлаш қамрови қўшимча 166 минг оилага кенгайиши мумкин. Бундан ташқари, электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилинган қисм харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди. Бу механизм орқали бир йилда 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда. Шароити оғир маҳаллалардаги яна 3 мингта хонадонни иссиқлик жиҳатидан ҳимоялаш, шунингдек, уларни энергия тежовчи ускуналар билан таъминлаш ишлари ҳам давом эттирилади. Давлат раҳбари Ҳукуматга ижтимоий ёрдам учун зарур маблағларни ўз вақтида йўналтириш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлашда манзиллиликни таъминлаш ҳамда ажратилаётган ёрдам ҳар бир оилага етиб бориши устидан назоратни кучайтириш вазифасини топширди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K6 Oct 15:0514 Nov 04:167.5K6 Oct 15:05: 0 views14 Nov 04:16: 7,490 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
6 Oct 2026, 15:050
14 Nov 2026, 04:167.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.