🔴Ўзбекистоннинг савдо дефицити қарийб икки баравар ошди ✔️Ўзбекистон четга сотаётганидан 1,5 баравар кўп товар сотиб олмоқда Ўзбекистоннинг ташқи савдосидаги фарқ кескин ошди. Яъни мамлакат хорижга сотган маҳсулотларидан кўра, четдан анча кўп товар сотиб олмоқда. Йилнинг дастлабки тўққиз ойида савдо дефицити 11,7 млрд долларга етган. Оддий қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг импорт учун сарфлаган пули экспортдан олган даромадидан 11,7 млрд долларга кўп бўлган. Бу кўрсаткич бир йил аввалги даврга нисбатан қарийб икки баравар ошган. Бунга асосий сабаблардан бири — импортнинг тез ўсиши. Ўзбекистон четдан кўпроқ машина, транспорт воситалари, ускуналар ва бошқа товарлар сотиб олмоқда. Шу билан бирга, экспортнинг пасайиши асосан олтин савдоси камайгани билан боғлиқ. Агар олтинни ҳисобга олмасак, Ўзбекистоннинг бошқа маҳсулотлар экспорти ўсган. Яна бир муҳим жиҳат — Хитой Ўзбекистон учун энг катта савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда. Мамлакатга келаётган товарларнинг қарийб учдан бир қисми Хитой ҳиссасига тўғри келади. Энергетикада ҳам қизиқ ҳолат бор: Ўзбекистон газ экспорт қилади, аммо шу билан бир вақтда газни четдан ҳам катта ҳажмда сотиб олади. Ижобий томони шундаки, хизматлар экспорти, жумладан туризмдан тушадиган даромад ва тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ўсмоқда. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X