🔴Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга Интерпол қидирувидаги олти киши экстрадиция қилинди ✔️Бир йил ичида БААдан қидирувда бўлган жами 16 нафар шахс қайтарилган Бирлашган Араб Амирликларидан турли жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, Интерпол орқали халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси экстрадиция қилинди. ИИВ маълумотига кўра, уларни қайтариш Ўзбекистон ва БАА Интерпол Миллий марказий бюролари ҳамда икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида амалга оширилган. Қайд этилишича, жорий йил бошидан буён ИИВ Интерпол Миллий марказий бюроси ташаббуси билан БААдан Ўзбекистонга қидирувда бўлган жами 16 нафар шахс экстрадиция қилинган. Ўзбекистон Интерпол бюроси хорижда яшириниб юрган қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва уларни мамлакатга қайтариш бўйича ишлар давом эттирилаётганини билдирган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X