🔴 Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ, ёмғир ва кучли шамол кутилмоқда 3–5 октябр кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши сабаб об-ҳаво кескин ўзгаради. Республика бўйича ҳарорат пасаяди, ёмғир ёғади ва айрим ҳудудларда кучли шамол кузатилади. 3–4 октябр кунлари асосан шимолий ва чўл ҳудудларида, 4–5 октябрда эса мамлакатнинг қолган қисмида ёмғир кутилмоқда. Айрим жойларда ёмғир кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик қорга айланади. Ҳаво ҳарорати республика бўйича кундузи 15–20 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлади. Шимолий ҳудудларда салқинроқ об-ҳаво сақланиб, кечаси ҳарорат 2–7 даражагача тушиши кутилмоқда. 3–4 октябр кунлари айрим ҳудудларда шамол тезлиги секундига 20–22 метргача кучайиши ва чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. 5–6 октябр кунлари эса айрим жойларда туман тушиши эҳтимоли бор. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X