🔴АҚШ Марказий Осиёнинг киберхавфсизлиги учун 5 млн доллар ажратади АҚШ Марказий Осиё давлатларида киберхавфсизлик ва рақамли соҳани ривожлантириш учун 5 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам ажратишини маълум қилди. Маблағ CRDF Global нотижорат ташкилоти орқали бошқарилади. Бу ҳақда 29–30 сентябрь кунлари Остонада ўтказилган C5+1 SI: Digital Innovation for Economic Growth конференцияси доирасида эълон қилинди. Тадбирда АҚШ Давлат департаментининг Марказий Осиё бўйича давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Марк Кэмерон иштирок этди. АҚШ томонига кўра, янги дастур Марказий Осиёда ишончли ва хавфсиз рақамли муҳит яратиш, шу билан бирга минтақада фаолият юритувчи Америка компаниялари учун бизнес шароитларини яхшилашга қаратилган. Лойиҳа C5+1 форматининг хусусий сектордаги ҳамкори — B5+1 ташаббуси билан ҳам боғлиқ бўлади. У давлат ва хусусий сектор ўртасида мулоқотни кучайтириш, АҚШ ва Марказий Осиё ўртасида икки томонлама савдо ҳамда инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади. Остонадаги конференцияда сунъий интеллект ва бошқа янги технологиялар, ишончли рақамли инфратузилмани ривожлантириш, рақамли трансформация орқали иқтисодий ўсиш имкониятлари муҳокама қилинди. Марк Кэмерон ташриф давомида Марказий Осиёнинг беш давлати вакиллари билан учрашиб, минтақада янги технологияларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X