Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 6 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴 Ишдан бўшатилган айрим ходимлар муддатидан олдин пенсияга чиқиши мумкин бўлди Ўзбекистонда ҳар қандай ишдан бўшатилган ходим эмас, балки меҳнат шартномаси қонунда белгиланган айрим асослар бўйича бекор қилинган фуқаролар муддатидан олдин ёшга доир пенсия олиш имкониятига эга бўлди. Гап, хусусан, ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси тугатилиши, шунингдек технология, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, иш ҳажмининг қисқариши натижасида ходимлар сони ёки штат қисқартирилиши сабаб ишдан бўшатилганлар ҳақида кетмоқда. Ҳукуматнинг 2026 йил 28 сентябрдаги 519-сон қарори билан белгиланган тартибга кўра, камида 25 йиллик меҳнат стажига эга 58–60 ёшли эркаклар ҳамда камида 20 йиллик стажга эга 53–55 ёшли аёллар муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун мурожаат қилиши мумкин. Бироқ пенсия ишдан бўшатилиши биланоқ тайинланмайди. Фуқаро аввал иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинади ва уч ой давомида унга мақбул иш топиш чоралари кўрилади. Агар шу вақт ичида иш топилмаса, у ишсиз деб эътироф этилади ва муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасига тақдимнома юборилади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K10K1 Oct 09:5114 Nov 04:168.1K1 Oct 09:51: 0 views14 Nov 04:16: 8,110 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
1 Oct 2026, 09:510
14 Nov 2026, 04:168.1K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.