Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 6 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

Ўзбекистон мактабларидаги ўқитувчиларнинг қарийб тўртдан уч қисми — аёллар 2025/2026 ўқув йили бошида мамлакатдаги умумий ўрта таълим ташкилотларида 577,7 минг нафар ўқитувчи фаолият юритган. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу аввалги ўқув йилига нисбатан 12,8 минг нафарга ёки 2,3 фоизга кўп. Ҳисобга ўриндошлик асосида ишлаётганлар киритилмаган. Ўқитувчиларнинг 418,8 минг нафари — аёллар, 158,9 минг нафари — эркаклар. Улар жами педагогларнинг мос равишда 72,5 ва 27,5 фоизини ташкил этади. Энг кўп ўқитувчи Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ишлайди — ҳар бирида 65,1 минг нафардан. Кейинги ўринларда Фарғона — 60,6 минг ва Сурхондарё — 52,3 минг нафар билан қайд этилган. Қолган ҳудудларда кўрсаткичлар қуйидагича: - Андижон — 46,3 минг; - Наманган — 42,6 минг; - Қорақалпоғистон — 40,7 минг; - Тошкент вилояти — 40,2 минг; - Хоразм — 35,1 минг; - Тошкент шаҳри — 34,1 минг; - Бухоро — 33,4 минг; - Жиззах — 25,7 минг; - Навоий — 22,3 минг; - Сирдарё — 14,2 минг нафар. Шу билан бирга, таълим иш ҳақи энг паст соҳалардан бири бўлиб қолмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида таълим соҳасида ўртача ойлик номинал иш ҳақи 4,98 млн сўмни ташкил этган. Бу республика бўйича ўртача кўрсаткич — 7,09 млн сўмдан қарийб 30 фоиз кам. Ҳисоботда келтирилган соҳалар орасида таълимдан паст маош фақат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда қайд этилган — 4,44 млн сўм. Ушбу рақамлар солиқлар ушланишидан олдинги ҳисобланган иш ҳақини ифодалайди. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K1 Oct 05:0414 Nov 04:167.2K1 Oct 05:04: 0 views14 Nov 04:16: 7,190 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
1 Oct 2026, 05:040
14 Nov 2026, 04:167.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.