🔴Ўзбекистоннинг ташқи қарзи икки ярим йилда қарийб 31 миллиард долларга кўпайди Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2026 йил 1 июль ҳолатига 84,1 миллиард долларга етди. Марказий Банк ҳисоботида бу айтилган. Бу 2023 йил якунидаги кўрсаткичдан 30,8 миллиард доллар ёки қарийб 58 фоиз кўп. Марказий банк ҳисоботларига кўра, умумий ташқи қарз 2023 йил якунида 53,3 миллиард доллар, 2024 йил охирида 64,1 миллиард доллар, 2025 йил якунида эса 82,2 миллиард доллар бўлган. Жорий йилнинг биринчи ярмида бу сумма яна 1,9 миллиард долларга ошган. Энг катта ўсиш 2025 йилда кузатилган — ташқи қарз бир йилда 18,1 миллиард долларга кўпайган. 2024 йилда ўсиш 10,8 миллиард доллар бўлганди. Жорий йилнинг дастлабки олти ойида эса қарз қолдиғи 2,3 фоизга ошган. 1 июль ҳолатига ташқи қарзнинг 41,7 миллиард доллари давлат, 42,4 миллиард доллари корпоратив сектор ҳиссасига тўғри келган. Таққослаш учун, 2024 йил охирида давлат ташқи қарзи 33,9 миллиард доллар, корпоратив ташқи қарз эса 30,2 миллиард доллар эди. Демак, сўнгги бир ярим йилда давлат ташқи қарзи 7,8 миллиард долларга, корпоратив қарз эса 12,2 миллиард долларга кўпайган. Умумий ўсишнинг қарийб 61 фоизи корпоратив сектор ҳиссасига тўғри келади. Марказий банк изоҳига кўра, корпоратив ташқи қарз бўйича тўловлар корхоналар ва банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X