🔴 Ўзбекистон учун денгизга йўл: 10 млрд евролик Транскаспий дастурида нималар бор? Европа Иттифоқи ва унинг молиявий ҳамкорлари Марказий Осиёда Транскаспий транспорт йўлагини ривожлантириш учун 10 млрд евро миқдорида дастлабки молиявий мажбурият олган. Ушбу маблағлар доирасида Ўзбекистондаги темир йўл, автомобиль йўллари, логистика марказлари ва трансчегаравий инфратузилма лойиҳалари ҳам молиялаштирилиши мумкин. Бу ҳақда Европа Комиссиясининг Осиё, Марказий Осиё ва Тинч океани мамлакатлари бўйича директори Петерис Устубс Тошкентдаги Транскаспий транспорт йўлаги бўйича иккинчи миллий конференция доирасида журналистлар саволларига жавоб берар экан, қуйидагиларни маълум қилди. Унинг айтишича, 2024 йилда Брюсселда ўтказилган инвесторлар конференциясида Европа Комиссияси ва ҳамкор молиявий институтлар Марказий Осиё транспорт йўлаклари учун 10 млрд евро миқдорида дастлабки мажбурият олган. Ҳозирга қадар ушбу маблағнинг 2,5 млрд евроси инфратузилмага инвестиция қилинган ёки Марказий Осиёдаги лойиҳаларга йўналтирилган. Устубсга кўра, Ўзбекистон учун Транскаспий йўлаги доирасида янги темир йўл линияларини қуриш, мавжуд линияларни модернизация қилиш, автомобиль йўлларини яхшилаш, логистика марказлари ташкил этиш ва чегара ўтказиш пунктларини ривожлантириш каби лойиҳалар кўриб чиқилмоқда. Батафсил ўқиш Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X