🔴Ўқитувчиларнинг бир ойлик мажбурий малака ошириши бекор бўлади ✔️Унинг ўрнига ваучер тизими жорий этилади Ўқитувчиларнинг пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий малака ошириш курсларида ўқиш тартиби бекор қилинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев педагоглар билан учрашувда маълум қилди. Янги тартибда ўқитувчиларга тоифа синовидаги натижасига қараб, 18 соатдан 72 соатгача малака ошириш учун касбий ривожланиш ваучери берилади. Педагог қаерда малака оширишни ўзи танлайди, харажатни эса давлат қоплайди. Президент учрашувга тайёргарлик давомида ўқитувчиларни қийнаётган масалалар ўрганилганини таъкидлади. «Булар — сизларнинг оғир масалаларингиз. Албатта, қийин бўлади. Лекин мана шу манфаатни жойига қўйсак, ўзгариш бўлади», — деди давлат раҳбари. Ҳозирги тартиб қандай? Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 декабрдаги қарорига кўра, мактабгача ва мактаб таълими ходимлари ҳар беш йилда мажбурий малака ошириши керак. Курслар педагог ва мутахассислар учун камида 100 соат, раҳбарлар учун эса камида 144 соат этиб белгиланган. Амалдаги низомда ишдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда, масофавий ва дуал шаклда ўқиш имкониятлари ҳам мавжуд. Кўчма курсларни педагогларнинг яшаш ҳудудида ташкил этишга ҳам рухсат берилган. Эълон қилинган ваучер тизимида эса малака ошириш давомийлиги ўқитувчининг тоифа синовидаги натижасига қараб белгиланади. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 6 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 30 Sep 2026, 10:56 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 8.9K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.