🔴Мадамин Сафаров МТРК раиси ўринбосарлигидан кетди Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари Мадамин Сафаров лавозимини тарк этган. Бу ҳақда Uzdiplomat таҳририятига МТРКдаги манбаси тасдиқлади. Унинг ишдан кетиш сабаби ва кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Мадамин Сафаров МТРК раиси ўринбосари лавозимига 2020 йил март ойида тайинланган. Ўшанда у Сардор Мирзакаримовнинг ўрнини эгаллаганди. Сафаров 1980 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Телевидениедаги фаолияти давомида «Тошкент», «Ёшлар» ва «Ўзбекистон 24» телеканалларига раҳбарлик қилган. У 2017 йил июлида «Ёшлар» телерадиоканали директори этиб тайинланган, 2018 йил сентябрида эса «Ўзбекистон 24» телеканали раҳбарлигига ўтган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X