Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 6 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴«Аттестат олганман, лекин 11 йил тўлиқ ўқимаганман» — Мирзиёев Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда ўқувчилик йилларини эслади. Унинг айтишича, ўша пайтда болалар ҳар йили 4–5 ойни дарсда эмас, пахта даласида ўтказган. «Мен 11 йиллик мактаб аттестатини олганман. Лекин 11 йил тўлиқ ўқимаганман. Мактабга борганман, аммо ҳар йили 4–5 ой пахтада бўлганман», — деди Президент. Мирзиёев мустақилликнинг 27 йили давомида болаларни мактаб партасига, ўқитувчиларни эса синфга қайтариш учун сиёсий ирода етишмаганини айтди. «Менинг ёшимда ўқиган одамлар, албатта, яхши тушунади, бу улар учун катта армон бўлган. Айни мана шу кунлари биз қаерда бўлардик — пахта даласида!» — деди у. Давлат раҳбари болаларнинг ўқиши, изланиши ва катта орзулар билан яшаши учун шароит яратиш муҳимлигини таъкидлаб, ўқувчи ва ўқитувчиларни таълим жараёнига қайтаришни энг катта муваффақиятлардан бири деб баҳолади. Эслатиб ўтамиз, Халқаро меҳнат ташкилоти 2017 йилдаёқ Ўзбекистон пахта теримида болалар меҳнатидан тизимли фойдаланишга барҳам берилганини қайд этган. 2021 йилги терим натижалари бўйича эса мамлакатда тизимли мажбурий меҳнат ҳам тугатилгани тасдиқланган. Ушбу хулоса 2022 йил мартда эълон қилинган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K30 Sep 08:4514 Nov 04:166.5K30 Sep 08:45: 0 views14 Nov 04:16: 6,530 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
30 Sep 2026, 08:450
14 Nov 2026, 04:166.5K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.