🔴Фарзандини хусусий мактабда ўқитаётган ота-оналарга солиқ енгиллиги оширилади ✔️Хусусий мактаб очмоқчи бўлганларга эга ижарага бепул бино бериш назарда тутилмоқда Фарзандини хусусий мактабда ўқитаётган ота-оналарнинг харажатини енгиллаштириш режалаштирилмоқда. Энди мактаб тўловига сарфланадиган даромаднинг ойига 6 миллион сўмгача бўлган қисмидан даромад солиғи олинмайди. Ҳозир бу чегара 3 миллион сўм. Солиқ пулини ҳар ой якунида автоматик қайтариш тизими ҳам яратилади. Бу ҳақидп президент иштирокида ўтаётган тадбирда айтилган. Хусусий мактаб очмоқчи бўлганларга ҳам енгилликлар берилади. Ўқувчи кўп, жой етишмаётган 52 та туман ва шаҳарда: — мактаб очиш учун 7 йилга 10 фоизли кредит ажратилади; — мактаб очиш ва жиҳозлашга сарфланган пулнинг 15 фоизи, кўпи билан 1,5 миллиард сўми давлат томонидан қопланади; — биносини мактабга ижарага берганларга ер ва мол-мулк солиғидан имтиёз берилади. Барча туманларда эса бўш турган давлат биноларини хусусий мактабларга 10 йилга бепул ижарага бериш кўзда тутилмоқда. Хусусий мактабларнинг халқаро аккредитациядан ўтиш харажатининг ярми ҳам қопланади. Мактабларда жойга эҳтиёж йилдан-йилга ортяпти. Бу йил биринчи синфга 800 минг бола қабул қилинган — ўтган йилгидан 10 фоиз кўп. 2030 йилга бориб биринчи синфга чиқадиган болалар сони 1 миллионга етиши кутилмоқда. Ҳозир эса ҳар йили 180–200 мингта янги ўқувчи ўрни яратиляпти. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 6 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 30 Sep 2026, 08:24 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 6.8K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.