Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон Нетаньяхунинг БМТдаги нутқи пайтида зални тарк этган давлатлар қаторида бўлди Ўзбекистон делегацияси Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи бошланиши арафасида зални тарк этган делегациялар қаторида бўлган. Қирғизистон ва Туркманистон вакиллари ҳам шу гуруҳда қайд этилган. 24 сентябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясида Нетаньяху минбарга кўтарилиши билан ўнлаб давлатлар вакиллари залдан чиқа бошлади. Reutersнинг ёзишича бу Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётларига қарши дипломатик норозилик сифатида баҳоланмоқда. Эълон қилинган рўйхатда Марказий Осиёдан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон бор. Қозоғистон эса бу рўйхатга кирмаган. Осиё ва Туркия гуруҳида, шунингдек, Туркия, Эрон, Покистон, Афғонистон, Бангладеш, Индонезия, Малайзия, Бруней, Мальдив ороллари, Мьянма ва Шимолий Корея қайд этилган. Норозилик фақат мусулмон ва араб мамлакатлари билан чекланмаган. Рўйхатда Испания, Ирландия, Словения, Босния ва Герцеговина, Бразилия, Чили, Колумбия, Жанубий Африка, Кения каби давлатлар ҳам бор. Айни пайтда Исроил билан дипломатик муносабатларни нормаллаштирган БАА ва Баҳрайн вакиллари залда қолгани хабар қилинди. Исроил манбаларига кўра, Миср ва Иордания ўринлари ҳам бўш бўлган, аммо уларнинг ҳолати ташкиллаштирилган демаршга қўшилиш сифатида баҳоланмаган. Нетаньяху залдан чиқаётган дипломатларга кескин жавоб қайтариб, уларни «ахлоқий қўрқоқлар» деб атади. У Исроил ўзини ҳимоя қилиш орқали бошқа мамлакатларни ҳам ҳимоя қилаётганини айтди. Ўзбекистоннинг бу ҳаракати Тошкентнинг Исроил билан дипломатик муносабатларни узиши ёки ташқи сиёсатда кескин бурилиш ясаганини англатмайди. Аммо Ғазо масаласидаги сиёсий позициянинг очиқ дипломатик ишораси сифатида аҳамиятли. Ўзбекистон сўнгги йилларда Фаластин–Исроил можаросида икки давлат тамойилини қўллаб-қувватлаб, Фаластин халқининг мустақил давлат барпо этиш ҳуқуқини ёқлаб келмоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон делегациясининг Нетаньяху нутқи вақтида залда бўлмагани ёки зални тарк этгани Тошкентнинг аввалги позициясига зид эмас. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 8 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 25 Sep 2026, 04:51 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 8.9K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.