🔴Қозоғистон Каспийдаги фожиа қурбонлари учун мотам тутмоқда Ҳалок бўлганлардан бири Қорақалпоғистонда туғилган Бугун, 25 сентябрь Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди. Президент Қосим-Жомарт Тоқаев тегишли фармойишни Каспий денгизида ҳарбий машғулотлар пайтида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани муносабати билан имзолади. Мамлакат бўйлаб давлат байроқлари туширилди, маданий-оммавий тадбирлар бекор қилинмоқда. Фожиа 24 сентябрь куни Манғистау вилоятида, Қозоғистон Ҳарбий-денгиз кучларининг «Хазар қорғаны–2026» машғулотлари вақтида юз берган. Ўқув-жанг вазифасини бажараётган ҳарбийлар кескин ёмонлашган об-ҳаво ва кучли шамол оқибатида денгизга оқизиб кетилган. Жами 19 нафар ҳарбий сувга тушган. Сўнгги расмий маълумотларга кўра, 12 нафар ҳарбийнинг ҳалок бўлгани тасдиқланган, икки нафар ҳарбий ҳали ҳам бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Уч киши қутқарилган, улардан бири — 19 ёшли Ақжол Темирхан оғир аҳволда шифохонада. Бугун эрталаб ҳам бедарак икки ҳарбийни қидириш-қутқариш ишлари давом этмоқда. Қурбонлардан бири Ўзбекистонда туғилган. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги эълон қилган рўйхатда 20 ёшли Алмас Кобенов Қорақалпоғистонда туғилгани, кейинчалик Манғистау вилоятида яшагани кўрсатилган. Фожиа юзасидан Ақтау ҳарбий гарнизонида жиноят иши қўзғатилган, махсус тергов гуруҳи тузилган. Ҳодиса сабабларини аниқлаш учун ҳукумат комиссияси ҳам иш бошлади. Шу муносабат билан Ақтауда 25–27 сентябрга режалаштирилган шаҳар байрами тадбирлари ҳам бекор қилинган. Telegram|Instagram | You Tube | Facebook | X
Uzdiplomat | Расмий канал
Subscribers
34.8K
+0 24h
Reach per post (ERR)
22.5%7.8K avg views
Posting
8.7/day
last 8 hours ago
Reactions per 1K views
9.2
👍 ❤ 🤣
Views over time
| When | Views |
|---|---|
| 25 Sep 2026, 04:23 | 0 |
| 14 Nov 2026, 04:16 | 7.2K |
Who shared this post
Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)
Nobody yet.