Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 8 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴АҚШ ЕХҲТ кузатувчиларини сайловга таклиф қилмади ✔️Шунга ўхшаш ҳолат Ўзбекистон тарихида ҳам бўлган АҚШ ҳукумати 2026 йилги Конгрессга оралиқ сайловларни кузатиш учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) кузатувчиларини таклиф қилмади. Бу ЕХҲТ 2002 йилдан буён АҚШда сайловларни кузата бошлаганидан бери илк бор юз бермоқда. ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ва ЕХҲТ Парламент ассамблеяси 23 сентябрь куни қўшма баёнот билан чиқиб, Вашингтон қароридан афсусда эканини билдирди. Ташкилотга кўра, АҚШнинг бу қарори ЕХҲТга аъзо давлатлар 1990 йилги Копенгаген ҳужжати доирасида олган мажбуриятларга мос келмайди. Унда давлатлар сайлов жараёнининг очиқлигини ошириш мақсадида халқаро кузатувчиларни таклиф этиши назарда тутилган. АҚШ 2002 йилдан буён ЕХҲТ кузатувчиларини мунтазам қабул қилиб келган. Шу даврда ташкилот мамлакатдаги 12 та федерал сайловни, жумладан, олтита Конгрессга оралиқ сайловни кузатган. Демак, 2026 йилги сайлов сўнгги қарийб чорак асрдаги шаклланган амалиётдан чекиниш бўлади. ДИИҲБ директори Мария Телалиан сайловни кузатиш муайян давлат ёки унинг институтларига «баҳо бериш» эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, халқаро миссия сайловчилар, сайлов органлари, номзодлар ва жамоатчиликка сайлов жараёни бўйича мустақил ва холис баҳони тақдим этади. ЕХҲТ Парламент ассамблеяси президенти Пере Жоан Понс эса АҚШнинг қарорини «шаклланган демократик амалиётдан сезиларли чекиниш» деб атади. Бу ҳолат Ўзбекистон сайловлари тарихидаги вазиятларни ҳам ёдга солади. 1999 йилги парламент сайловлари олдидан Ўзбекистон ЕХҲТ/ДИИҲБни расман таклиф қилган. Аммо ДИИҲБ мамлакатда ҳақиқий рақобатли ва плюралистик сайлов ўтказиш учун шароит етарли эмас, деган хулосага келиб, одатдаги тўлақонли кузатув миссиясини юбормаган. Унинг ўрнига сайлов кунини тизимли кузатмайдиган чекланган экспертлар миссияси ишлади. 2000 йил январдаги президент сайловида эса ДИИҲБ кузатувда иштирок этмади. 2004 йилги парламент сайловига Ўзбекистон яна ДИИҲБни таклиф қилди. Бу сафар ҳам тўлиқ эмас, чекланган кузатув миссияси юборилди. 2009 йилда ҳам Ўзбекистон ЕХҲТни таклиф қилган, бироқ ДИИҲБ сиёсий рақобат етарли эмаслиги ва аввалги тавсияларнинг аксарияти бажарилмаганини асос қилиб, узоқ ва қисқа муддатли кузатувчиларни юбормади. Фақат 14 нафар экспертдан иборат баҳолаш миссияси ишлади. Кейинги йилларда вазият ўзгарди. Масалан, 2024 йилги парламент сайловларига Ўзбекистон расман таклиф берди ва ДИИҲБ 14 нафар асосий эксперт, 26 нафар узоқ муддатли кузатувчидан иборат миссия очди, шунингдек 300 нафар қисқа муддатли кузатувчи юборишни режалаштирди. Илгари сайлов жараёни шаффофлиги масаласида бошқа давлатларга тавсиялар бериб келган Вашингтоннинг ўзи бу гал халқаро кузатувчиларсиз сайлов ўтказишни танламоқда. АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 2026 йил 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Telegram |Instagram | You Tube I Facebook | X

Views over time

02K4K6K8K24 Sep 10:5414 Nov 04:166.9K24 Sep 10:54: 0 views14 Nov 04:16: 6,900 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
24 Sep 2026, 10:540
14 Nov 2026, 04:166.9K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.