Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 8 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴«Бизнинг танловимиз очиқлик» - Саида Мирзиёева ✔️Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлиш учун номзодини илгари сурди ✔️БМТ минбарида яна ўзбек тили янгради Ўзбекистон 2035–2036 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан Ўзбекистон номидан сўзлаган нутқида маълум қилди. Саида Мирзиёеванинг нутқи ташқи сиёсат, Марказий Осиё, Афғонистон, БМТ ислоҳоти, иқтисодиёт, камбағаллик, таълим, экология, сунъий интеллект, суд тизими, аёллар ва болалар ҳуқуқлари каби кенг масалаларни қамраб олди. Унинг таъкидлашича, урушлар давом этмоқда, геосиёсий зиддиятлар кескинлашмоқда, давлатлар ўртасидаги ишонч сусайиб, тенгсизлик кучаймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўз йўлини танлаган: «Бу — очиқлик танлови, қўшнилар билан яхши муносабатлар танлови, дунё билан мулоқот танлови». Нутқда яна бир эътиборли сиёсий тезис янгради: «Бугун дунёда давлатлардан “Сиз қайси томондасиз?” деб сўралаётганини кўряпмиз. Бу саволга Ўзбекистоннинг жавоби аниқ: биз инсоният томонидамиз». Унинг сўзларига кўра, давлатнинг қудрати фақат иқтисодий ёки ҳарбий салоҳият билан эмас, инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини қай даражада ҳимоя қила олиши билан ҳам ўлчаниши керак. Нутқда Ўзбекистоннинг БМТ тизимидаги келгуси сиёсий мақсадлари ҳам очиқланди. «Бизга фақат қарор қабул қиладиган эмас, қарорларни амалга оширишга қодир БМТ керак. Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак», деди Мирзиёева. Шунингдек, Ўзбекистон келгуси йилда Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни қабул қилиши айтилди. Тошкент бу раисликни қарама-қаршиликлар кучайган шароитда давлатлар ўртасида мулоқот учун янги майдон яратиш имконияти сифатида кўрмоқда. Яқин ўтмишда минтақа ҳал этилмаган чегаралар, сув ресурслари ва бошқа зиддиятлар билан тилга олинганини эслатиб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари ва минтақа давлатлари раҳбарларининг сиёсий иродаси вазиятни ўзгартирганини таъкидлади. «Биз бир-биримизга рақиб эмас, шерик сифатида қарай бошладик». Ўзбекистон позициясига кўра, афғон халқига ёрдам бериш, уларга тинч ҳаётга эришиш учун умид ва ишонч бериш зарур. «Ўзбекистон халқи ва Президенти тинчлик, бирдамлик, ишонч ва инсон қадри устувор бўлган дунё барпо этилишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр», деди у. БМТ минбаридаги нутқ ўзбек тилида ифода этилди. Уни батафсил видеода кўришингиз мумкин. Telegram |Instagram | You Tube I Facebook | X

Views over time

05K10K24 Sep 05:2014 Nov 04:169.2K24 Sep 05:20: 0 views14 Nov 04:16: 9,250 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
24 Sep 2026, 05:200
14 Nov 2026, 04:169.2K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.