🔴Ҳар бир ОТМ учун биттадан Амир Темур номли давлат стипендиясини жорий этиш таклиф қилинди Ўзбекистонда Амир Темур ва темурийлар меросини ўрганаётган талабалар учун янги давлат стипендиясини таъсис этиш таклиф қилинмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида назарда тутилган. Лойиҳага кўра, стипендия давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, шунингдек, қўшма таълим дастурларининг охирги икки курси талабаларига мўлжалланган. Ҳар бир ОТМ учун биттадан стипендия ажратилиши режалаштирилган. Талабгорнинг битирув иши Амир Темур ва темурийлар меросига бағишланган бўлиши ёки унинг мазкур мавзуда камида иккита илмий иши мавжуд бўлиши лозим. Шунингдек, лойиҳада номли давлат стипендиялари соҳибларини бакалавриатни тугатганидан кейин бир йил ичида магистратурага танловсиз, қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш таклиф этилган. Мазкур тартиблар ҳозирча таклиф босқичида бўлиб, уларнинг кучга кириши қарор қабул қилинишига боғлиқ. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X