Uzdiplomat | Расмий канал

@uzdiplomat · news · Belarusian · active

Subscribers 34.8K Subscribers, last 30 days: 34.8K → 34.8K +0 24h
Reach per post (ERR) 22.5%7.8K avg views
Posting 8.7/day last 8 hours ago
Reactions per 1K views 9.2 👍 ❤ 🤣

🔴Янги заводлар, иш ўринлари ва қулай қатнов... ✔️Мирзиёевнинг Андижон ташрифида нималарга урғу берилди? Президент Шавкат Мирзиёев қарийб бир ярим йиллик танаффусдан сўнг Андижонга борди. Унинг вилоятга аввалги ташрифи 2025 йил 15–16 апрель кунлари бўлган эди. 23 сентябрдаги ташрифда янги корхоналарни ишга тушириш, улар учун мутахассис тайёрлаш ва транспорт имкониятларини кенгайтиришга эътибор қаратилди. Бу йўналишлар бир-бирига боғлиқ, яъни корхонага малакали ишчи, ишлаб чиқариш ва савдога эса қулай транспорт керак. ✔️45 мингдан зиёд иш ўрни қандай яратилади? Ташриф доирасида 9,4 миллиард долларлик 206 та лойиҳа қамраб олинди. Шундан 2,05 миллиард долларлик 98 та лойиҳа ишга туширилди, 7,35 миллиард долларлик 108 тасининг қурилиши бошланди. Улар вилоятнинг барча 16 та шаҳар ва туманида амалга оширилади. Электр автобуслар, қуёш панеллари, мебел ва пойабзал ишлаб чиқариш, таълим, тиббиёт ҳамда энергетика лойиҳалари ҳисобига 45 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бу — лойиҳалар тўлиқ амалга ошгач кутилаётган натижа. ✔️Аэропорт — аввалги ташрифдаги вазифанинг давоми 2025 йил апрелда аэропорт реконструкциясининг биринчи босқичи битказилгани, кейинги босқичда янги терминал қурилиши айтилган эди. Бу гал президент шу қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Терминал ишга тушгач, аэропорт соатига минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиши керак. Келгусида йиллик рейслар сонини 808 тадан 2 500 тага етказиш режалаштирилган. Президент қурилишни ўз вақтида ва сифатли якунлаш бўйича топшириқ берди. Президентнинг Андижонга ташрифи икки кунга мўлжалланган бўлиб, эртага давом этади. Бугун давлат раҳбари Андижон туманидаги «Eco Cotton» корхонаси, кичик ГЭС ускуналари ишлаб чиқариш лойиҳаси ва «Андижон–Ҳуаня» техникуми, Хўжаободдаги «ақлли» сув ҳисоблагичлар корхонаси ҳамда Олтинкўлдаги чарм-пойабзал саноат зонаси билан танишди. Ташриф дастурида қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва туризм лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳам белгиланган. Telegram |Instagram | You Tube I Facebook | X

Views over time

02.5K5K7.5K23 Sep 13:1914 Nov 04:167.4K23 Sep 13:19: 0 views14 Nov 04:16: 7,360 views
Snapshots we took after posting.
WhenViews
23 Sep 2026, 13:190
14 Nov 2026, 04:167.4K

Who shared this post

Posts in other channels we index that link to this one. (Forwards with a hidden source can't be traced.)

Nobody yet.